Тошкентда нутқ бузилишларини тўғрилаш

Нутқ бузилишларини тўғрилаш
Нутқ бузилишларининг сабабли жуда ҳам кўп ва турличадир. Мутахассисларнинг таъкидлашларича, нутқ бузилишларини бола ҳаётининг деярли биринчи кунларидан аниқлаш мумкин. Бунга биринчи навбатдаги белгиси кичкинтойнинг бир оҳангдаги кучсиз бақиришидир. Яна қандай белгилар нутқ билан боғлиқ эҳтимолий бузилишларга кўрсатиши мумкин?
Нутқдаги муаммолларнинг белгилари

 

Боланинг ёши, ойлар

Бола нималарни қила олмайди?

1 ойнинг охирига

Овқатланишни хохлагани ёки бошқа ноқулайликда ўзининг норозилигини бақириқ билан ифодаламайди.

4 ойнинг охирига

У билан гаплашаётганингизда кулмайди

5 ойнинг охирига

Алоҳида товушлар ёки бўғинларни айтмайди, катталар кўрсатаётган нарсаларни (“Чироқ қани?”) нигоҳи билан топишга интилмайди.

7 ойнинг охирига

Маълум бир товушларни чиқариб ўзига эътибор қаратишга интилмайди.

9 ойнинг охирига

Бир хил бўғинлардан иборат сўзлар пайдо бўлмаган

(«да-да», «бер-бер» ва ҳ.к).

10 ойнинг охирига

Кичкинтой сўз бўғинлари ёки товушлар бирикмаларини айта олмайди, бошини силкитиб рад жавобини билдирмайди, хайрлашишда қўл ҳаракати билан жавоб бермайди.

12 ойнинг охирига

Онгли равишда бирорта сўзни айтмайди, мусиқа янграётганда қулоқ солмайди, оддий талабларни бажармайди («Айиқчани олиб бер!» ва ҳ.к.).

15 ойнинг охирига

Онгли равишда “ойи”, “дада” сўзларини қўлламайди.

19 ойнинг охирига

Аниқ сўзларни айтмайди, катталар айтаётган тана аъзоларини кўрсатиб бермайди.

29 ойнинг охирига

“Катта-кичик” сўзларининг мазмунини тушунмайди.

Бизни кандай топиш мумкин

logo
Тошкент ш.,
Шайхонтохур тумани,
А.Кодирий кучаси,
(Жангох мавзеси), 10А уй.
Мулжал: Г. Гуляма метроси
+998 (95) 475-95-00
+998 (90) 199-88-88
voicelorclinic@gmail.com